

The Telegraph маълумотига кўра, МЮ парижликлардан таклиф кутмоқда. Ўйинчининг агенти Мино Райола аллақачон клуб билан шартнома шартларини келишиш билан банд.
ПСЖдагилар эса МЮ Погбани 50 миллион еврога сотишига ишонишяпти. Францияликнинг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди ва у келишувни узайтиришни истамаяпти.
МЮ Погбани сотган тақдирда "Ренн" аъзоси Эдуардо Камавингани қўлга киритишга уринади.



