ПСЖдагилар Мессининг дебют мавсумига баҳо беришди
23 июн 2022 19:26
Янгиликлар
ПСЖдагилар Мессининг дебют мавсумига баҳо беришди
Парижликлар аргентиналикнинг аввалги даражасига қайтишига ишонч билдиришмоқда.
ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи ҳужумчи Лионель Мессининг ПСЖ сафидаги илк мавсумига юқори баҳо берди.
"Бу унинг энг яхши мавсуми эмас эди, лекин "Барселона"да йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтказгач, у янги мамлакат, янги шаҳар, янги лига, янги жамоа, янги маданиятни кашф этди. Унинг оиласи ҳам. У ҳам коронавирус билан касалланганди. Бу осон эмасди.
Кейинги мавсумда биз тарихдаги энг яхши Мессини кўрамиз. Ушбу битим биринчи йилидаёқ молиявий жиҳатдан муваффақиятли бўлди. Мбаппе билан ҳам шундай бўлади", – деди раҳбар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар