ПСЖ ёки “Бавария” бу йил требл қайд этади
20 авг 2020 02:00
Янгиликлар
ПСЖ ёки “Бавария” бу йил требл қайд этади
Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг ҳал қилувчи беллашуви ПСЖ ва “Бавария” ўртасида бўлиб ўтади.
Ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозонган жамоа олтин хет-трик, яъни треблга эришади. Иккала гранд ҳам бу мавсум ички мусобақаларнинг барчасида зафар қучишган.
Аввалроқ, бундай натижага “Селтик” (Шотландия, 1996/97), “Аякс” (Нидерландия, 1971/72), МЮ (Англия, 1998/99), “Барселона” (Испания, 2008/09 ва 2014/15), “Интер” (Италия, 2009/10), шунингдек, мюнхенликлар (2012/13) ҳам эришганди.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 23 август куни Лиссабондаги "Эштадиу да Луш" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар