UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  6 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ПСЖ янги киберспорт лойиҳасини ишга туширмоқда Янгиликлар

ПСЖ янги киберспорт лойиҳасини ишга туширмоқда

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби янги киберспорт лойиҳасини ишга туширмоқда.

Афсоналар Лигаси ўйини бўйича беш карра Европа чемпиони Бора Ким (YellowStar), ESWC 2015 талқинига кўра киберфутбол бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Август Росенмайер (Agge) ва франциялик иқтидорли киберфутболчи Лукас Кулье (DaXe) миллий, Европа ва халқаро киберспорт турнирларида ПСЖ шарафини ҳимоя қилишади.


Бир неча кун олдин бу трио "Парк де Пренс"даги матбуот-анжуманида клуб билан шартнома тузди.

ПСЖ киберспортда ҳам етакчи бўлишга уринмоқда.

"Биз киберспортга инвеститция киритиб ва икки асосий ўйинда иштирок этмоқчимиз. Бу қарор билан "рақамлаштириш" лойиҳамизни ишга туширамиз ва клубимизнинг янги мухлислари пайдо бўлади. Бизда яқин 3 йил учун яна катта режалар бор" - дейди ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи.

Бора Ким (YellowStar) клубга менежер ва мураббий сифатида таклиф этилди. Бора ПСЖнинг Афсоналар Лигаси жамоаси учун ўйинчилар танлови билан шуғулланади. Шу билан бирга, Бора киберфутбол таркибига ҳам жавоб беради.

Август Росенмайер (Agge) ва Лукас Кулье (DaXe) Парижда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрдан 2 ноябргача ўтадиган ESWC 2016 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Ушбу турнирдаги ягона ўзбекистонлик Муҳаммадамин Турғунбоев бўлади. У FIFA17 бўйича ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика