

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, клуб италияликлар футболчини 40-45 миллион евро атрофидаги таклиф келиб тушсагина қўйиб юбориши мумкин.
Парижликлар бу нархни юқори ҳисобламоқда, шунинг учун улар "Лацио"га Пабло Сарабиани таклиф қилиш ниятида.
Аввалроқ Корреага "Тоттенҳем" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқаётгани ҳақида ҳабарлар тарқалган эди.
Корреа якунига етган мавсум барча мусобақалар доирасида 38 марта майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйди.



