ПСЖ Тьяго Силва билан хайрлашди
27 авг 2020 22:35
Янгиликлар
ПСЖ Тьяго Силва билан хайрлашди
ПСЖ клуби расмий сайти жамоа ҳимоячиси Тьяго Сильва жамоадан кетишини эълон қилди.
“Тьяго жамоадаги саккиз йиллик бетакрор фаолиятинг учун раҳмат. Сен доим бизнинг энг яхши футболчиларимизда бири бўлиб қоласан. Сен доим клубимизнинг бир бўлаги ва тарихи бўлиб қоласан. Катта раҳмат сенга, капитан!” дея таъкидлаб ўтди клуб президенти Носир Ал Ҳелаифи.
Илгарироқ бразилиялик футболчи эркин агент сифатида Лондоннинг “Челси” клби сафига бориб қўшилганлиги ва инглизлар билан 2022 йилга қадар шартнома тузганлиги ҳақида хабар берилганди.
Сильва 2012 йилнинг июнида “Милан”дан ПСЖга кўчиб ўтганди. Футболчининг трансфери 42 миллион еврони ташкил этган. 2019/2020 йилги мавсумда Сильва Франция чемпионатида 21 та учрашувда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар