

“Футболчиларимиз яхши ўйин ўтказди деб ҳисоблайман. Агар бу бокс бўлганида биз ютган бўлардик. Томас Тухелнинг жамоадаги келажаги хавф остидами? Бу ўйиндан сўнг дарҳол шу каби саволлар берилмайди деб ўйлайман”, — дейди Леонардо.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ—“Марсель” (0:1) баҳсида бош ҳакам Жером Бризар футболчиларга 17 та карточка кўрсатди. 5 футболчини ўйиндан четлатди. Ўйин сўнгида футболчилар ўртасида жанжал келиб чиқди. Неймар эса “Марсель” аъзоси Альваро Гонсалесни ирқчиликда айблаб чиқди.



