

Париж клуби "Наполи" ярим ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда. Битим 25 млн еврога баҳоламоқда.
Шунга қарамай, музокаралар сўнгги вақтларда секинлаб қолди. Неаполликлар пулдан ташқари дарвозабон Кейлор Навасни олиш умидида янги талабларни қўйишди.
ПСЖ шу сабаб бошқа номзодларни кўриб чиқадиган бўлди. Улардан бири – "Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солер.
Испан жамоаси кейинги йил шартномаси якунланадиган 25 ёшли хавбекни сотишга тайёр. Ўйинчининг ўзи ҳам "Валенсия"дан кетишга очиқ.



