

L’Équipe нашри хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи йилига 13 миллион евро маош тўланадиган 2 йиллик шартнома хоҳламоқда.
Парижликлар 35 ёшли футболчига бундай шартнома таклиф қилишни тўғри қарор, деб ҳисоблашмаяпти. Клуб Рамос билан 1+1 кўринишдаги шартнома тузмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Реал" билан айнан шартнома муддати бўйича келишолмагани оқибатида клубдан кетишга қарор қилганди. Мадрид клуби собиқ сардорига фақатгина бир мавсумлик шартнома таклиф қилганди.
Ўтган мавсумда Рамос Ла Лига доирасидаги 15 ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.



