

Бу ҳақда журналист Фабио Каресса хабар берди.
Карессанинг айтишича, Антонио Конте ПСЖга Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга ёрдам бера оладиган ягона мураббий. Аммо Парижга Мотта боради, айнан у парижликларнинг устози бўлиш учун фаворит ҳисобланади.
ПСЖнинг ҳозирги бош мураббийи Париж жамоасини ўтган ёзда қабул қилиб олган Кристоф Галтье ҳисобланади.
Мотта 2022 йилнинг кузидан бери "Болонья"ни бошқариб келмоқда. Жамоа А Сериянинг 27-туридан кейин 10-ўринни эгаллаб турибди.



