

Бу ҳақида "Le Parisien" нашри хабар бермоқда.
Сўнгги бор 28 ёшли ярим ҳимоячи 22 ноябрь санасида жамоа асосий таркибида майдонга тушганди, қолган 4 ўйиннинг 3 тасида эса захира ўриндиғида қолиб кетди.
Гонсалу Рамуш жароҳатидан тиклангач, Асенсио асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Лига 1нинг жорий мавсуми 11 учрашувида Асенсио 2 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. Унинг ПСЖ билан 2026 йил июнь ойигача мўлжалланган шартномаси мавжуд.



