ПСЖ президенти: "Неймар ва Мбаппенинг муносабатлари яхши"

Tolibjon Qosimov
21 июл 2018, 13:12
ПСЖ президенти Носир Аль-Хелаифи жамоа ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг келишмовчилиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

"Неймар ва Мбаппенинг муносабатлари жуда яхши, улар бир-бири билан яхши келишади. Қолган барчаси - журналистлар ўйлаб топган нарсалар. Уларнинг ўзаро душманлашиши имконсиз. Улар бирга ўйнашдан мамнун. Август бошида улар клуб ихтиёрига қайтишади. Неймар ва Мбаппенинг ҳеч бири ПСЖдан кетмайди", - деди Аль-Хелаифи.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com