ПСЖ португалиялик хавбекини йўқотди
04 окт 2022 17:14
Янгиликлар
ПСЖ португалиялик хавбекини йўқотди
ПСЖнинг португалиялик ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш жароҳат олиб сафдан чиқди.
Манба берган хабарга кўра, футболчига сон мушакларнинг шикастланиши ташхиси қўйилган. Футболчининг тикланиш муддати ошкор этилмаган, аммо у бўлажак ўйинларни ўтказиб юбориши аниқ.
25 ёшли Саншеш жорий мавсум ПСЖ сафида 7 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та тўп киритди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар