

ПСЖ устози Маурисио Почеттино жамоадаги фаолиятини яна бир мавсум давом эттириши айтилмоқда. Парижликлар унинг ўрнига Зинедин Зиданни олиб келишмоқчи эди, аммо француз уларга рад жавоб қилди.
Почеттинодан сўнг эса ПСЖни Пеп Гвардиола бошқариши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.



