ПСЖ Пепе учун 85 миллион евро тўлашга тайёр
23 июн 2019 21:05
Янгиликлар
ПСЖ Пепе учун 85 миллион евро тўлашга тайёр
ПСЖ клуби "Лилль" ҳужумчиси Николя Пепе учун 85 млн. евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.
Ушбу хабарни Le10sport нашри тасдиқлади. Манбага кўра, парижликлар "Барселона"га қайтишни хоҳлаётган Неймар ўрнига айнан ивуарлик футболчини афзал кўришмоқда.

Шунингдек, Пепе учун "Интер", "Атлетико", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Бавария" сингари Европанинг гранд жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.
24 ёшли форвард 2017 йили ёзда "Анже" клубидан 10 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Ортда қолган мавсум Пепе Франция чемпионатининг барча учрашувларида иштирок этди ва 22 та гол урди (+11 та ассист).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар