

L'Equipe хабарига кўра, "Пари Сен-Жермен" клуби 24 ёшли футболчини харид қилишни мақсад қилган. Мюнхенликлар Паварни 45 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Тез орада ПСЖ немис грандига расмий таклиф билан чиқишни режалаштиряпти.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва ПСЖ клублари 23 август куни Чемпионлар Лигаси финалида тўқнашишади.



