

36 ёшли дарвозабон мавсум охиригача майдонга тушмайди.
Хабар қилинишича, Навас "Бавария" қизиқаётган футболчилар қаторида.
"Kicker" хабарига кўра, Кейлорнинг немис клубига ўтишига бир қанча тўсиқлар тўсқинлик қилмоқда.
Биринчидан, ПСЖ Чемпионлар Лигаси 1/8 финали ўйинлари олдидан рақибини кучайтирмоқчи эмас. Иккинчидан, Навас клубга ўтишга рози бўлмаса керак, чунки у фақат қисқа муддатли ечим бўлади. Учинчидан, "Бавария"да Кейлорнинг Германия чемпионатига тезда мослашиб кетишига шубҳа бор.
Навас – ПСЖнинг ўринбосар дарвозабони. У ушбу мавсум клубда ҳали ўйнамади. ЖЧ-2022 да эса 3 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ўтказиб юборди.



