ПСЖ мухлислари томонидан ҳақоратланган Неймарни бразилиялик ишқибозлар олқишлашди

Оқил Абдубарноев
25 мар 2022, 20:10
Бразилия терма жамоаси мухлислари Чилига (4:0) қарши ўйин олдидан Неймарни илиқ кутиб олишди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи бошланишидан олдин Бразилия терма жамоасининг асосий таркибини таништириш пайтида ПСЖ футболчисини стадионда мухлислар олқишлар билан кутиб олишди.

Ўйин давомида мухлислар Неймар номини айтиб, ҳайқиришди.

Аввалроқ ПСЖ мухлислари "Бордо"га қарши ўйинда бразилиялик футболчини ҳақорат қилишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: La Nacion