

25 ёшли футболчи ва «ПСЖ» вакиллари ўртасида ҳали музокаралар давом этаётган бир пайтда Пике ўз саҳифасида қуйидаги твитни ёзганди: «У қолади».
2017/18-йиллар мавсумининг очилиш учрашувида ПСЖ ўз майдонида «Амьен» клубини қабул қилди (2:0). Ўйинга баъзи мухлислар махсус футболкаларда келишди. Йигитлардан бири Пикенинг жумласини тўғрилаб қўйилган вариантидаги ёзувли футболкада келди (сариқ футболкада): «У қолмайди».





