ПСЖ мураббийи Мбаппенинг камчилигини айтди

Alisher
25 июн 2020, 15:47
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелнинг мураббийлар штабидаги Зумана Камара жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.

"Килианни айтиш мумкин бўлган ягона хатоси майдонга тушиши биланоқ, ўзининг барча қобилиятларини намойиш этишга интилишидир.

У шунчаки голлар уриш ўрнига, дриблинг ва тўп билан чиройли ҳаракатлар қилишга эътибор қаратмоқда. Мбаппе ҳали ёш бўлса-да вақт ўтиши билан яхшиланиб боради", - дейди мутахассис.

Мбаппе жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Parisfans.fr.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›