"ПСЖ" "Монако"га қарши Мессининг еттинчи "Олтин тўп"ига бағишланган махсус либосда ўйнайди

Оқил Абдубарноев
12 дек 2021, 23:28
Парижликлар "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби ушбу клубда тўп сураётганини яна бир бор эслатиб қўйишга қарор қилди.

Франция чемпионати доирасида "Монако"га қарши ўйинда пойтахтликлар Лионель Мессининг ғалабасига бағишланган махсус либосда майдонга тушади.

ПСЖ футболчиларининг исмлари ва рақамлари олтин рангда акс этади. Шунингдек, клуб либосларни сотувга қўйган ва уларни бевосита стадионга кираверишда харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›