

ПСЖ "Милан" ҳимоячиси Алессио Романьолини нишонга олди. Бу ҳақда француз матбуоти хабар бермоқда.
Париж клуби аллақачон футболчининг агенти Мино Райола билан алоқага чиққан. Эслатиб ўтамиз, Романьолига шунингдек "Эвертон" клуби ҳам қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Милан" сардорининг "россонерилар" таркибида қолишга тайёрлиги ҳақида хабарлар янграган эди.



