UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  0 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25

ПСЖ Месси ва Рамоснинг савияси пасаймаса, улар билан шартномаларни 2 йилга узайтириши мумкин Янгиликлар

ПСЖ Месси ва Рамоснинг савияси пасаймаса, улар билан шартномаларни 2 йилга узайтириши мумкин

ПСЖнинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Лео Месси ва Серхио Рамос билан шартномани узайтириш эҳтимоли бор.

"L’Équipe" хабарига кўра, Франция клуби ҳимоячилар Маркиньос, Преснель Кимпембе ва Серхио Рамос, ярим ҳимоячи Марко Верратти ва ҳужумчи Лионель Месси билан келишувни узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, ПСЖнинг спорт бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш Месси ва Рамосга икки йил муддатга янги битим таклиф қилишга тайёр. Бу уларнинг ўйини савияси пасаймаса содир бўлади. Икки футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган.

Хабар қилинишича, Маркиньос ва Верратти билан янги битимлар борасидаги музокаралар ПСЖ собиқ спорт директори Леонардо даврида бошланган. Агар илгари эришилган келишувлар ўз кучини сақлаб қолса, у ҳолда ПСЖ тез орада Маркиньос ва Верратти билан шартномани узайтириши мумкин бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика