ПСЖ ҳимоячиси жиддий жароҳат олди ва бу мавсум бошқа майдонга тушмайди

Omonjon To`xtamirzayev
27 фев 2023, 11:21
ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембе чемпионатнинг 25-тури доирасидаги "Марсель"га қарши баҳсда (3:0) жиддий жароҳат олди.

Парижликлар устози Кристоф Гальтье футболчи товонида қаттиқ оғриқ ҳис қилаётгани ва бу мавсум бошқа майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Кейинроқ клуб футболчида товон пайлари узилганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Кимпембе худди шундай жароҳати сабаб ноябрь ойидан буён жамоага ёрдам бера олмаётган ва яқинда сафга қайтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fff.fr