ПСЖ Мбаппени йўқотди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2022
Париж клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе номаълум муддатга сафдан чиқди.

Парижликлар матбуот хизматининг хабар беришича, 23 ёшли футболчи чап оёғидан жароҳатланган.

Франциялик юлдузнинг тикланиш муддати ҳақида аниқ хабар йўқ. У эртага қўшимча текширувдан ўтади.

Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ учун 27 ўйинда майдонга тушиб, 19 та тўп киритди ҳамда 15 та ассист қайд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: psg.fr