ПСЖ Мбаппени кетказиб юбориш учун исталган клуб билан музокаралар ўтказишга тайёр

Mirjalol Normatov
25 июн 2023, 14:13
ПСЖ Килиан Мбаппени исталган клубга кетказиб юборишга тайёр.

"Cadena SER" хабарига кўра, парижликлар футболчисининг "Реал"га ҳам кетишига қаршилик қилмайди, бунинг учун мадридликлар яхши таклиф билан чиқа олиши керак.

Журналист Андрес Онрубиянинг маълумотига қараганда, ПСЖнинг позицияси яққол кўриниб турибди: клуб футболчисидан тезроқ қутулмоқчи. Чунки Мбаппе шартномани узайтириш ниятида эмас. Шу боис "Реал" бўлса ҳам, фарқи йўқ, исталган клуб билан музокараларга киришишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›