ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди

Khoja
13 апр 2024
Хвича Кварацхелияга 130 миллион евро тўлашга тайёр жамоа топилди.

ПСЖ жамоаси грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи учун «Наполи» талаб қилган пулни беришга тайёр. Парижликлар айнан Хвичани ёзда жамоани тарк этадиган Килиан Мбаппенинг ўрнини босишга қодир футболчи сифатида кўришмоқда.

Аввалроқ, «Барселона» 23 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Хвича “Наполи”га 2022 йилда келиб қўшилганди. Жорий мавсум футболчи 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 7 та голли узатма бор. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com