

ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппенинг шартномасини 2026 йилгача узайтириш устида ишламоқда.
22 ёшли футбол юлдузи билан янги шартнома Париж раҳбарияти олидида турган энг муҳим вазифадир. ПСЖ раҳбарияти яқин орада Мбаппе билан келишувга эришишдан умидвор.
Килианнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Олдинроқ форварднинг ўзи шартномани узайтиришдан манфаатдор эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Мбаппе ушбу мавсумда барча мусобақаларда ПСЖ таркибида 36 учрашувда қатнашиб, 30 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.



