

ПСЖ форвардга қисқа ва молиявий жиҳатдан яхши шартнома таклиф қилмоқда, шунингдек 23 ёшли Мбаппега кейинроқ "Реал"га ўтишини таъкидлашмоқда.
Олдинроқ, футболчи парижликлар сардори бўлишни хоҳлашини айтганди.
Мбаппе жорий мавсум парижликлар таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 22та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



