ПСЖ марказни кучайтириш учун яна икки футболчини жамоага олиб келмоқчи

Eldor Akmurzayev
27 май 2019, 00:55
ПСЖ клуби марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида икки футболчи билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Уларнинг бири «Наполи» аъзоси Аллан бўлиб, унинг трансфер нархи 55-65 млн атрофида баҳоланган. Шунингдек, парижликлар «Ливерпуль» ўйинчиси Жеймс Милнерни қўлга киритиш ниятида. Қайд этилишича, Милнер мерсисайдликлар билан ЕЧЛ финалидан кейин хайрлашади. 

Аввалроқ, Париж клуби МЮ футболчиси Андер Эррера билан 5 йиллик шартнома тузгани ҳақида айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Le Parisien