ПСЖ Леау учун 70 млн евро таклиф қилди. "Милан" форвардни сотмоқчи эмас

Alisher
15 мар 2022, 16:14
ПСЖ "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леауга қизиқмоқда.

Париж клуби ўйинчининг трансфери учун 70 миллион евро таклиф қилди. Футболчига эса йилига 6 миллион евро маош таклиф қилинмоқда.

Аммо, "Милан" раҳбарияти ҳам, Леаунинг ўзи ҳам ушбу трансферга қизиқмаяпти. Якуний қарор яқин кунларда қабул қилинади.

22 ёшли форвард жорий мавсум А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it