ПСЖ Лаутаро Мартинес учун курашга қўшилди

Alisher
6 май 2020, 18:52
ПСЖ "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқаётган навбатдаги клубдир.

Париж клуби 22 ёшли форвард учун "Барселона", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари билан рақобатлашади.

Олдинроқ, аргентиналик футболчининг фаолиятини "Барса"да давом эттиришга яқинлиги айтилган ва томонлар трансфер борасида келишиб олишга яқин эканликлари ҳақида хабарлар янграганди.

Қайд этиш керакки, каталонияликлар аргентиналик футболчи учун 60 миллион евро тўлашга ва битимга яна икки ўйинчисини беришга ҳам тайёр.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN