

ПСЖ ҳимоячиси Нуну Мендеш жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда парижликларнинг расмий сайти хабар берди.
20 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Португалиялик футболчи ПСЖ сафида 2021 йилдан буён ўйнаб келади.



