ПСЖ ҳимоячиси жиддий жароҳат олди

Тило Керер ҳам Париж клуби лазаретидан жой олди.

ПСЖ ҳимоячиси Тило Керер жароҳат сабаб 3-4 ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди. Француз нашрларига кўра, Тило сон мушакларидан жиддий жароҳат олган. Футболчи Лига 1 10-тури доирасида “Ренн”га қарши баҳсда ушбу жароҳатга йўлиққан.

Маълумот учун, Керер жорий мавсум ПСЖ сафида Франция чемпионатида 4 та ўйин ўтказганди.


Манба: L’Equipe