ПСЖ Гальтьени истеъфога чиқармоқчи эмас. Тухель билан музокаралар ўтказилмаган

Administrator
22 фев 2023, 00:55
Клуб мураббийга ишонишда давом этмоқда.

ПСЖ раҳбарияти бош мураббий истеъфоси ҳақида умуман ўйламаяпти. Гарчи, ўтган ҳафта ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи Томас Тухелнинг агенти билан учрашган бўлса ҳам, айни дамда Тухель билан ҳеч қандай музокара ўтказилмаяпти. 

Клуб ҳозирда Кристоф Гальтьени бўшатиш ниятида эмас. 

Маълумот учун, бунга қадар ПСЖ мураббийи ўзгариши борасида бир қанча хабарлар тарқалди. Номзодлар орасида Стивен Жеррард номи ҳам янграганди. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: L’Équipe