ПСЖ футболчиси "Рома"га ўтади

Alisher
28 июл 2022
Ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум ПСЖдан "Рома"га ўтишга яқин.

31 ёшли хавбекнинг ўтиши борасида якуний келишувга эришилди.

Вейналдум "Рома"га харид қилиш ҳуқуқи билан текинга ижара асосида ўтади. Аммо, хавбек "Рома"да мавсум давомида 50 фоиз ўйинларда қатнашса ва жамоа Чемпионлар Лигасига чиқса, харид қилиш ҳуқуқи мажбурий бўлади. Рим клуби эса у билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди.


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport