UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  10 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

ПСЖ дарвозабонининг адвокати: собиқ рафиқаси унга босим ўтказмоқда Янгиликлар

ПСЖ дарвозабонининг адвокати: собиқ рафиқаси унга босим ўтказмоқда

ПСЖ ва Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафоновнинг адвокати Андрей Крючков собиқ рафиқаси футболчига босим ўтказаётганини айтди.

– Анастасиянинг аризалари кўпинча ПСЖ ўйинлари санаси билан тўғри келади. Буни футболдан чалғитиш учун Матвейга қўшимча босим сифатида баҳолаш мумкинми?

 – Менинг шахсий фикримча, бундай тасодиф бўлиши мумкин эмас. Бу Матвейга очиқ-ойдин босим ўтказишга уриниш. Яхшики, менинг ҳимоя остимдаги шахс бундай нарсаларга анчадан бери рухан бардошли бўлиб қолган, – дейди Сафоновнинг адвокати "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

11 декабрь куни Матвей Сафонов собиқ рафиқаси Анастасияга қарши судда охири мағлуб бўлгани маълум бўлди. Дарвозабон 2024 йил августида қабул қилинган бу қарорга апеляция берганди, аммо кассация инстанцияси Сафоновнинг 60 миллион рубль қарзи тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Футболчи маошининг тўртдан бир қисмини собиқ рафиқаси ва боласига бериши кераклиги таъкидланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика