ПСЖ дарвозабони "Бешиктош"га ўтиши мумкин

Alisher
19 июл 2021, 07:06
ПСЖ дарвозабони Серхио Рико фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли испаниялик футболчига Истанбулнинг "Бешиктош" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Уни клубдан кетиши мумкин бўлган Эрсин Дестаноглуга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рико ПСЖга 2020 йилда "Севилья"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fotomac

Сўнгги янгиликлар

Барча ›