ПСЖ "Боруссия"га қарши ўйинда мухлисларнинг бўлмаслиги сабабли 10 млн еврогача зарар кўради

Alisher
10 мар 2020, 12:57
ПСЖнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Боруссия" (Дортмунд)га қарши баҳсда мухлисларнинг бўлмаслиги клубга зарар олиб келади.

Париж клуби 10 миллион еврогача маблағдан қуруқ қолиши мумкин. Бу пулга чипталардан тушган пуллар ва арена ҳудудидаги муассасаларнинг фойдаси киради.

Клуб шу билан бирга хавфсизлик хизмати ва ходимларнинг ишлари учун тўловларни ўз зиммасига олади.

Олдинроқ, Парижда бўлиб ўтадиган ПСЖ - "Боруссия" ўйини бўш трибуналар остида ўтиши аниқ бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" илк ўйинда ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›