ПСЖ "Барселона" форвардини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 май 2018, 11:22
ПСЖ ёзги трансфер ойнасида "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелени харид қилишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсум якунланганидан сўнг ПСЖда Унаи Эмери ўрнини эгаллайдиган Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель Дембелени ўз таркибида кўрмоқчи.

Олдинроқ, "Барселона" францияликни ижарага беришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Дембеле 2017 йилда "Боруссия"дан "Барселона"га 105 млн. евро эвазига ўтган эди. Бонуслар билан бу нарх 145 млн. еврога айланиши мумкин.

Жорий мавсум 20 ёшли франциялик форвард ЛаЛиганинг 14та учрашувида 1та гол урди ва 6та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Don Balon