ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
26 ноя 2024
Абдуқодир Ҳусанов Парижга кўчиб ўтиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, ПСЖ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда. "Ланс"да ишончли ўйинлари билан парижликлар скаутлари эътиборини тортган Абдуқодирнинг трансфери 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Ҳамюртимиз жорий мавсум "Ланс" таркибида Лига 1 ҳамда Конференциялар Лигасининг 12 учрашувида майдонга тушди. Эътиборлиси, улардан 9 тасида Абдуқодир ўйинни асосий таркибда бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Foot Mercato