Промеснинг 95-дақиқада киритган голи “Спартак”ка ғалаба келтирди
04 апр 2017 00:10
Янгиликлар
Промеснинг 95-дақиқада киритган голи “Спартак”ка ғалаба келтирди
Москванинг “Спартак” клуби ўз майдонида “Оренбург” жамоасини қабул қилди. Бешта гол киритилган ўйинда “қизил-оқлар” қийин ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиннинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада Промес томонидан киритилган гол “Спартак”ка муҳим уч очкони тақдим этди.
0:2 ҳисобида ортда бораётган “Оренбург” футболчилари 2 дақиқа оралиғида 2та тўп киритиб, мувозанатни тиклашганди. Лекин дуранг натижани сақлаб қолиш меҳмонларга насиб қилмади.

Ушбу ғалабадан сўнг “Спартак” 48 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. ЦСКА ва “Зенит” клублари карвонбошидан 6 очкога ортда қолишяпти. “Оренбург” 16 очко билан 14-поғонадан жой олган.
“Оренбург” клуби таркибида терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Вадим Афонин тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар