UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  0 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  24 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  16 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

ПРО-Лигада навбатдаги истеъфолар Янгиликлар

ПРО-Лигада навбатдаги истеъфолар

ПРО-Лигада мураббийларнинг истеъфоси давом этмоқда.

ПРО-Лигада мураббийларнинг ишдан кетиши ҳамон тўхтагани йўқ. Яқинда "Б" гуруҳи қатнашчиси "Ифтихор" ва "Хотира-79" жамоалари бош мураббийи ўз аризасига кўра истеъфога чиқишни лозим топди. 

Хабарингиз бўлса керак, Ёшлар иттифоқи васийлигидаги Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоасига 20 август куни ёш мураббийлардан бири - Исломбек Исмоилов бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ унинг "Ифтихор"даги фаолияти бир ойга ҳам етиб боргани йўқ. Шунингдек ушбу жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Маҳмуд Маткаримов ҳам истеъфога чиққан. Шу боис кеча "Ифтихор" жамоаси "Лабса"га қарши бош мураббийсиз майдонга тушган. 


Шунингдек "Хотира-79" жамоасида ҳам мураббийларнинг кўнимсизлиги давом этмоқда. Нозим Муллаохунов ва Науфал Бобоевдан сўнг Камол Жўнашев ҳам Уйчи тумани жамоасида узоқ вақт ишлай олмай истеъфога чиқди. Кеча "Хотира-79" жамоасини "Нурафшон" қарши майдонга жамоа бошлиғи Носиржон Султонов олиб тушган.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика