ПРО-Лигада кураш қизиб бормоқда. ПФЛга таклиф бор
13 окт 2018 12:23
Янгиликлар
ПРО-Лигада кураш қизиб бормоқда. ПФЛга таклиф бор
Сабаби Чемпионат пешқадами аввалги йиллардаги каби яқин таъқибчисидан у қадар катта бўлган очко ҳисобига ўтиб кетмаган. Аксинча чемпионат тугашига 7та тур қолганида учта жамоанинг очкоси бир хил кўринишда бўлиб турибди.
Шу боис ҳозирдан кўпчилик чемпион қайси жамоа бўлишини жиддий муҳокама қила бошлади. “Андижон”, “Машъал” ва “Истиқлол” жамоалари катта иштиёқ билан чемпионлик сари интилмоқда. Кўрамиз, якунда “голд” футболкаларни кийиб, чемпионликни танътана қилиш кимга насиб этаркин...
ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида кураш шундай қизиган пайтда ПФЛга таклифимиз бор. Гап шундаки, чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг ўйинлар вақтини бир пайтга белгиланса айни муддао бўларди. Шунда “Машъал” асосий таъқибчиси “Андижон” ёки “Истиқлол”нинг натижасига қараб ўйнамасмиди. Масалан ўтган турда шундай холатга гувоҳ бўлди. Чемпионат пешқадами “Андижон” 29-турни сафарда “Норин”га қарши ўтказди. Мазкур баҳс соат 15:30да бошланди. Фарғонада “Истиқлол” – “Сурхон” баҳси ҳам соат 15:30да старт олган бўлса, Муборакда кечган “Машъал” – “Шўртан” ўйини 17:00да бошланган. Табиийки водийдаги ўйинлар натижасидан хабар топган “газчилар” ўз уйида “Шўртан” дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритиб, бу орқали тўп нисбатини ҳам яхшилаб олди ҳамда 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.
Шу муносабат билан ПФЛ спорт бўлими кейинги турларда учрашувларнинг бошланиш вақтини бир пайтга белгиласа мақсадга мувофиқ бўларди.
Андижондан Фурқат Абдиев
Фикрлар