UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди? Янгиликлар

Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди?

Теглар :  Про лига
Пролига турнир жадвалидаги ҳолат бўйича.

Кеча — 5 ноябрь куни Пролига 19-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Олимпик Mobiuz" ҳамда "Локомотив" клублари ўзаро дуранг натижа қайд этди. Шундан келиб чиқиб, Суперлигага йўлланма берувчи 1-ўрин соҳиби ҳамда плей-офф йўлланмасига эга чиқувчи 2-ўрин эгаси номига 9 ноябрь куни ўтказиладиган сўнгги тур беллашувлари аниқлик киритиб берадиган бўлди. 

9 ноябрь куни "Арал" Нукусда "Локомотив" клубини қабул қилади. Қорақалпоғистоннинг бошқа бир клуби Жайхун эса Тошкентда "Олимпик Mobiuz" меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув бир вақтда — 14:00 да старт олади.



"Арал"

"Арал" Суперлигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритиши учун "Локомотив" устидан камида 2 та тўп фарқи билан ғолиб чиқиши талаб этилади. Мазкур жамоаларнинг жорий мавсум доирасидаги ўзаро ўйинларига назар ташлаймиз: 

5-тур 

"Локомотив" 2:0 "Арал"

10-тур

"Арал" 2:0 "Локомотив"

15-тур

"Локомотив" 1:0 "Арал"



Ўзаро ўйинларда устунлик "Локомотив" томонида эканлиги маълум. Сўнгги турда "Арал" рақибини 1 та гол фарқи билан таслим этса, у ҳолда ўзаро ўйинларда тенглик юзага келади. Бундай ҳолатда регламент бўйича ҳар икки клубнинг мусобақа доирасидаги умумий тўплар фарқига эътибор қаратилади. Айни ҳолатда Арал +15 ва "Локомотив" +23 голлар фарқини юзага келтирган. Шундан келиб чиқиб, Арал Суперлигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритиши учун рақибини фақатгина икки ёки ундан кўпроқ гол фарқи билан мағлуб этиши лозим. 


Olimpik Mobiuz

Тошкент клуби Суперлигага тўғридан тўғри йўлланма олиш имкониятини қўлдан бой берди. "Олимпик Mobiuz" фақатгина плей-офф йўлланмасидан умид қилиши мумкин. Бунинг учун "Локомотив" Нукусда мағлуб бўлмаслиги лозим. Қуйида эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз:  

• «темирйўлчилар» Нукусда ғолиб чиқса, у ҳолда исталган ҳисобдаги ғалаба "Олимпик Mobiuz" клубига 2-ўринни кафолатлайди;  

• "Арал" — "Локомотив" учрашувида дуранг натижа қайд этилса, Олимпик "Олимпик Mobiuz" 2-ўрин учун ё 4 та гол фарқи билан зафар қучиши ёки 3 та гол фарқи билан зафар қучган ҳолатида умумий тўплар фарқи бўйича Арал клубидан ўзиб кетиши лозим; 

• "Арал" "Локомотив" устидан зафар қучса, ҳар қандай ҳолатда ҳам Олимпик "Олимпик Mobiuz" Суперлига йўлланмасига эга чиқа олмайди. 


"Локомотив"

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқилса, "Локомотив" клубида нисбатан имконият юқори эканлиги ойдинлашади: 

• 1 та гол фарқи билан мағлубият "Локомотив" клубини Суперлигага олиб чиқади; 

• 2 та гол фарқи билан мағлубият туфайли "Локомотив" плей-офф учрашувларида иштирок этади; 

• эҳтимолий дуранг ёки ғалаба табиийки, "Локомотив" учун Суперлига эшикларини очади. 


Масаланинг қизиқ томони шундаки, ўтган йиллар билан солиштирганда "Арал" клубига биринчи бор ўз ҳамшаҳри ёрдам қўлини чўзиши ҳам мумкин. Боиси, Жайхун 2025 йилга келиб илк бор Пролигада иштирок этмоқда. Эндиликда Жайхун Арал клубидан босимни олиб ташлаш имкониятига эга: 

• нукусликлар Тошкентда "Олимпик Mobiuz" клубидан очко олса, "Олимпик Mobiuz" Суперлига йўлланмасидан маҳрум бўлади; 

• "Арал" рақиби билан эҳтимолий дуранг натижа қайд этса, Жайхун ёрдам сифатида "Олимпик Mobiuz"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслиги Арал учун имкониятни сақлаб қолади. 


Жорий мавсум Пролигада фақатгина 6 клуб иштирок этди. Суперлига иштирокчилари сони 2025 йилда 16 та етказилгани туфайли, шунингдек, Металлург, Турон каби клубларнинг мусобақалар билан хайрлашиши оқибатида эндиликда Лига 2026 йилга келибгина ҳолатни ўнглаш устида иш олиб бормоқда. Аммо 6 клуб иштирок этган мусобақада ҳам интрига сўнгги турга қадар сақланиб турди. Биз 20-турда майдонга тушадиган барча жамоага омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 ноя 17:31:23
Saidjamol
Булардан пастга 1- лигага кимдур тушишадими
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика