Про лигада дастлабки истеъфо юз берди

Mirjalol Normatov
10 апр 2022, 10:53
Олган маълумотларимизга кўра, Про лига клубларидан бирида дастлабки истеъфога рўй берди.

"Янгиер-қурувчи" бош мураббийи Бекзод Қодирқулов Ўзбекистон кубоги доирасида 1-тур учрашувида "Андижон" (1:3)га қарши баҳсдан сўнг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан.

Айтиш керакки, Қодирқулов бошчилигида жамоа жорий мавсумни ғалаба билан бошлаган бўлса-да, кейинчалик чемпионат доирасида 4та ўйинда мағлубиятга учради. Кубокнинг дастлабки баҳсида имконият берилди. Шундан сўнг бош мураббий лавозимини тарк этишга қарор қилди.

Тез орада "Янгиер-қурувчи" бош мураббийи лавозимига ким тайинлаши борасида маълумот берамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›