Про лигада биринчи босқич якунланди. Энди жадвал тенг иккига бўлинади

Narzulla Saydullayev
10 сен 2022, 21:17
Бугун Про лигада биринчи босқичнинг сўнгги, 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Про лигада дастлабки босқич баҳслари якунланди. Регламент асосида жадвал тенг икки қисмга бўлинади. Бунда юқори бешлик клублари Coca Cola Суперлига йўлланмаси учун алоҳида кураш олиб боради, қуйи бешлик эса лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам жамоаларнинг шу вақтга қадар жамлаган очколари сақлаб қолинади.

Про лиганинг II босқичига 12 сентябрь куни жонли эфирда қуръа ташлаб берилади ва у 19:00 да Футбол-ТВ канали орқали кўрсатилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›