UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Про лига учун ўтиш ўйини ўтказилмайди Янгиликлар

Про лига учун ўтиш ўйини ўтказилмайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда.

"2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 19.4-бандига кўра Про лигада 9-ўринни эгаллаган жамоа мазкур лигадаги ўрнини сақлаб қолиши учун Биринчи лиганинг иккинчи клубига қарши ўтиш ўйинида иштирок этиши лозим. 

Шунга қарамай, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур беллашувни ўтказмайди. Бу борада ташкилот шу йилнинг май ойидан буён бошқа режалар ишлаб чиққан бўлиб, миллий лицензиялаш талаблари асосида 5 та клубни мониторингдан ўтказади. Яъни, Про лига талабларини бажаришда сусткашликка йўл қўяётган клублар, шунингдек, Биринчи лига орқали Про лига йўлланмасини қўлга киритган ёки шунинг арафасида турган клубларнинг барчаси иштирокида умумий йиғилиш ташкил этилади. 

Мазкур жараёнлар ҳақида ЎзПФЛ қўшимча маълумот тақдим этади. Унга қадар эса "Навбаҳор-фарм", "Зомин", "Арал" каби жамоаларнинг 2022 йил давомидаги иштироки таҳлил қилинади, уларнинг Про лигадаги иштирокига фақатгина белгиланган лицензиялаш талабларини бажариш шартида рухсат этилади. Мазкур талаб Регламентнинг 6.1-банди асосида кучга киради", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика