Про лига. Бугун "Локомотив" Самарқандда дебютант меҳмони бўлади

Narzulla Saydullayev
26 май 2023, 09:00
Бугун Про лиганинг 10-туридан ўрин олган навбатдаги ўйин бўлиб ўтади.

Лига дебютанти Самарқанднинг "Юниред" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади. Учрашув соат 19:30да бошланади.

"Юниред" 8та ўйиндан 10 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. "Локомотив" эса 8та учрашувдан 20 очко жамғарган ва лигада 1-ўринни эгаллаб турибди.


Про лига, 10-тур
"Юниред" - "Локомотив"
26 май 2023 йил. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Сардор Исматуллаев, Зуфар Элибоэв, Фарход Усмонов.
Назоратчи: Игор Худойдотов.
Комиссар: Нутфулло Сафаров.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›