UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  1 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  4 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  4 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  5 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лига7-тур
ПРО-Лиганинг ортда қолган 7-тур ўйинларининг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Б” гуруҳидаги 4та учрашувда ҳам ҳудди “А” гуруҳидаги каби жами 9та гол қайд этилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол демакдир. Энг тезкор гол Тошкентда кечган “Локомотив-БФК” – “Шердор” учрашувида кузатилди. Баҳснинг 2-дақиқаси ўтиб бораётганида меҳмонлар тезкор гол киритиб, ҳисобни очишга эришди. Аниқроғи, Ғолибжон Сарибоев “Локомотив-БФК” дарвозасини аниқ нишонга олди. Ушбу тезкор гол якунда самарқандликларнинг ғалабасига замин яратганини айтиш лозим.

Турнинг энг сўнгги сонияда киритилган голи ҳам айнан “Локомотив-БФК” – “Шердор” баҳсида кузатилди. 85-дақиқада Санжар Аҳмедов меҳмонларнинг учинчи голини киритди.
7-турда дублга эришган ягона футболчи – Саиджон Ашуров бўлди. “Лабса” ҳужумчиси жамоасининг “Ифтихор”га қарши ўтказган ўйинида рақиб дарвозасига иккита тўп киритиб, “Лабса”га иродали ғалабани тақдим этди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 3та тўп киритилди. Иккинчи таймда эса яна 6та гол қайд этилди.

Мезбонлар томонидан киритилган голлар сони 3тани ташкил этган бўлса, қолган 6та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

“Ёзёвон”, “Нурафшон” ва “Шердор” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.    


7-турда кимлар гол урди?
1. Зоҳид Исмоилов – “Ёзёвон”.
2. Орифхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
3. Фаррух Шотурсунов – “Нурафшон”.
4. Ғолибжон Сарибоев – “Шердор”.
5. Нурбек Олмасов – “Шердор”.
6. Санжар Аҳмедов – “Шердор”.
7.  Саиджон Ашуров  (2та)– “Лабса”.
8. Ориф Мамажонов – “Ифтихор”.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика